Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини йиғиш режалаштирилган.
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев маълум қилди.
Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини йиғиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида «Ўзавтосаноат», Қирғизистоннинг «ДТ техника» ва «НУР» компаниялари ўртасида Қирғизистонда енгил ва тижорат автомобиллари йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.
Шу билан бирга, Қирғизистонда август ойи охирида Хитой билан ҳамкорликда электромобилларни йиғиш заводини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024