Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Пандемия сабабли чегаралар номаълум муддатга ёпилиши ортидан дунёнинг кўплаб давлатларида қийин вазиятда қолаётган ўзбекистонликлардан сайтимизга кўплаб мурожаат келиб тушмоқда.
Хўш, Ўзбекистонга қайтиш учун нима қилиш керак? Kun.uz мухбири шу саволга жавоб олиш мақсадида Россияда фаолият олиб бораётган юрист Ботиржон Шермуҳаммад билан боғланди.
Ҳуқуқшунос саволимизга жавоб берар экан, дастлаб бутун дунёда амал қилаётган карантин тартиби ва Россиядаги ўзбекистонликлар сони кўплигини инобатга олганда бу унчалик осон эмаслигини таъкидлади.
Унга кўра, Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари аввало чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиши ва ўз навбатини кутиши керак. Чартер рейс ташкил қилинганда элчихона ходимлари навбат бўйича ҳар бир фуқаро билан боғланади.
Чартер рейсларда энг аввало беморлар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болалилар олиб келинади.
Ботиржон Шермуҳаммад чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш тартиби борасида ҳам маълумот берди. Унга кўра, фуқаролар уч хил тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин:
1. Чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириш орқали
2. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассалари томонидан ташкил қилинган қуйидаги Telegram манзилларига маълумот юбориш орқали:
3. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларига қўнғироқ қилиб боғланиш орқали.
Call-markaz:
+7 499 230-00-76
+7 499 238-36-20
Консулликнинг тезкор штаб рақамлари:
+79778061677
+79778061274
+79778061655
+79778061273
Қайд этиш керак, салкам икки ойдан буён ватанга қайта олмаётган ўзбекистонликларни қайтариш учун ташкил этиладиган чартер рейслар жадвали ҳақида маълумот берилмай келинмоқда.
7 май кунги видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар «имкониятга қараб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтган эди.
«Улар орасида анча қийналганлари бор. 11 мингга яқини анча қийналган. Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича чоралар кўряпмиз», – деганди давлат раҳбари.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган.
Ташқи ишлар вазирлиги чартер рейсларни ташкил этиш масаласини Махсус комиссия ҳал этишини билдирган.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026