Хатирчи туманида 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси уриб, босиб ўтиб кетди. Ҳайдовчи машинани аҳоли яшаш ҳудудида 142 км/соат тезликда бошқарган. 4 июл куни тармоқларда тарқалган видеони кўриб даҳшатга тушишдан ўзига келиб улгурмаган одамлар, Самарқандда "Нексия-3" автомобили 7 ёшли қизни устидан босиб ўтиб кетиб ўлдирганини кўришди.

Бу қўрқинчли ва аянчли тасвирлар жамоатчиликни ларзага солди. Жамоатчилик фаоллари, ҳуқуқшунос ва иқтисодчилар бу борада зудлик билан чоралар кўрилиши кераклигини айтишмоқда. Kun.uz шулардан баъзиларини бир мақолага жамлади.

Биз ҳаммамиз айбдормиз. 6 йил ўтди, лекин ҳеч нарса қилинмади”

Блогер Никита Макаренко 2018 йилда йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тугатилиши кераклиги ҳақида ёзганини эсларкан, ҳозир ҳам шу фикрида қолганини айтмоқда. У 6 йил ўтган бўлса ҳам масъуллар автоҳалокатларни камайтириш борасида бирор ишни амалга оширмаган деб ҳисоблайди.

Стратегия йўқ, реал режалар йўқ, хавфсиз кўчалар йўқ, бирортаси йўқ. Жазонинг муқаррарлиги ҳам йўқ, бундай яшаб бўлмайди.

Бутун Ўзбекистон Навоийда автомобил ғилдираклари орасида қолиб, вафот этган қизалоқни муҳокама қилмоқда. Ҳеч қайси машина уни ўтказиб юбориш учун пиёдалар йўлагида тўхтамади. Бу ўлим (қолган ҳаммаси)га нафақат ҳайдовчилар, балки:

  • қотил ҳайдовчиларга нисбатан ҳали ҳам ҳақиқий чораларни кўра олмаётганлар (автомобил ва ҳайдовчилик гувономасидан маҳрум қилиш, амнистияси қамоқ жазоси, баллар тизими. Қани улар?);
  • пиёдалар учун реал хавфсиз муҳандислик чораларини кўра олмаётган одамлар (мажбурий кўтарилган ўтиш жойлари, светофорлар);
  • "60 км/соат кам, 70 км/соат тезликни қайтаринг" деб йиғлаётган аҳмоқ ва ношуд одамлар айбдор. (Ҳамма блогерлар, фаоллар жарималарни ошириш ҳақида ёзишсин. Бизга 50 км/соат керак. Ва ҳар бир бурчакка радарлар ҳам, 10 млн сўмгача жарималар ҳам зарур! Ҳайдовчилик гувоҳномасидан ҳам маҳрум қилишсин)”,– дейди у.

Блогернинг қўшимча қилишича, етарли чора кўрмаганларнинг ҳаммаси болалар ўлимида айбдор. “Биз ҳаммамиз айбормиз. Нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз, лекин 6 йил ўтди. Ҳеч нарса қилинмади”, – дея ёзган Макаренко.