Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазорда Hongqi ва BYD тўқнашди
3 декабр куни Олмазор туманида КҲАЙ кўчасида Hongqi ва BYD русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса натижасида ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 декабр куни соат 10:25 ларда Олмазор тумани, КҲАЙ кўчаси 20/3-уй қаршисида Hongqi русумли автомашина ва BYD русумли автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчи ва йўловчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик ва йўлда эҳтиёткорликни янада кучайтиришни сўрамоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026