Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда ЙТҲ оқибатида автомобил ёниб кетди
2 декабр куни кечқурун Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобил ёниб кетди. Тезкор ҳаракатланган ёнғин-қутқарувчилар ёнғинни бир неча дақиқа ичида ўчиришга муваффақ бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади.
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 2 декабр куни соат 21:18 да Юнусобод тумани, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган 100-уй қаршисида автомобил йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёниб кетгани ҳақидаги хабар келиб тушган.
Келиб тушган маълумот асосида ёнғин-қутқарув техникалари ва навбатдаги смена шахсий таркиби зудлик билан кўрсатилган манзилга йўналтирилган. Қутқарувчилар соат 21:19 да ҳодиса жойига етиб борган.
Маълумотга кўра, ёнғин қисқа фурсатда, соат 21:22 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг жабрланиши ёки ҳалок бўлиши ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ЙТҲ ҳамда автомобил ёнғини юзага келиш сабаблари ва бошқа тегишли ҳолатлар ўрганилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизмати аҳолига йўлда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этишни яна бир бор эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026