Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтади
7-8-9 июл кунлари Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари ўтказилади.
Фото: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан бир ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари керак.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги имтиҳондан олдин ота-оналарга тавсиялар берди:
➖ кириш имтиҳони ўтказиладиган белгиланган манзилга фарзандингиз билан бирга келишингиз ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетишингиз;
➖ имтиҳонлар ўтказилаётган вақтдаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда кийинтиришингиз;
➖ имтиҳонга келишдан олдин фарзандингизнинг овқатланишига ҳам эътибор қаратишингиз керак (турли ёғли ва имтиҳон жараёнида ўқувчини беҳузур қиладиган таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади).
Мазкур тартибларга риоя қилишингиз фарзандингизнинг имтиҳон жараёнида ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради.
Имтиҳонлар 3 та сменада бўлиб ўтади:
▪️1-смена: соат 8:00 да;
▪️2-смена: соат 12:00 да;
▪️3-смена: соат 17:00 да;
Қўшимча саволлар учун 1206 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Мавзуга оид
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026
Бувайдадаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбурланяпти
13:12 / 03.01.2026
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»: энг яхши мактаблар электромобил олади
09:16 / 31.12.2025