Мактабларга эркак ўқитувчилар қайтмоқда: Рақамлар сезиларли даражада ўсган
Ўзбекистонда мактабларга эркак ўқитувчилар фаол қайтиши кузатилмоқда. Kun.uz мухбири хабар беришича, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун ўтказилган матбуот анжуманида бугунги кунга келиб, мамлакат бўйлаб эркак ўқитувчилар сони 130 минг нафардан ошгани ҳақида маълум қилган.
Халқ таълими вазирлигининг жорий йил июль ойидаги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда эркак ўқитувчилар сони 120 минг нафардан ошиқроқ эди ва бу соҳадаги умумий ходимлари сонининг (408 мингдан ортиқ) 30 фоизидан ҳам камроқни ташкил қилар эди. Шу билан биргаликда, йил ярмида пойтахт Тошкент шаҳрида эркак ўқитувчилар улуши 10 фоизга тенг бўлган.
Соҳадаги бу номутаносибликни ўнглаш учун, биринчи навбатда ўқитувчиларнинг маошини ошириш, қоғозбозлик ишларига барҳам бериш ва мактабларга текширувлар сонини камайтириш чоралари кўрилди.
Шу йилнинг июлида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мактабларни молиялаштиришга иккинчи даражали масала сифатида қаралиб, ушбу тизимга бюджет маблағлари «қолдиқ» усулида ажратиб келинганлиги, айниқса халқ таълими тизими ходимлари йиллар давомида ўз фаолиятига хос бўлмаган бошқа ишларга мунтазам жалб қилиниб, том маънода «текин хизматкор» га айланиб қолганлиги кескин танқид қилинганди.
Шерзод Шерматов берган маълумотга кўра, жорий йилда мактабларга текширувлар сони 26 баравар камайган. Таққослаш учун, ўтган йилда бу кўрсаткич 200 мингдан ошиқни ташкил этганди.
Вазир ўқитувчилар мажбурий меҳнатдан, мажбурий обунадан ва бошқа мажбурий йиғимлардан халос бўлишида ОАВнинг ўрни катта бўлганини эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Шерзод Шерматов ХТБ раҳбарларини сўнгги марта қатъий огоҳлантириб, умумтаълим мактабларида 3та ҳужжат (синф журнали. Конспект ва йиллик тақвим режа)дан ташқари бирорта ортиқча ҳужжатлар ва ҳисоботлар юритилишини тақиқлаганди.
Бундан ташқари, вазир томонидан ўқитувчиларни турли мажбурий ишларга жалб этиш, ўқитувчилардан мажбурий йиғимлар йиғиш ҳам қатъиян тақиқланган.
Мавзуга оид
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024