Ўзбекистон | 16:00 / 26.05.2022
15658
2 дақиқада ўқилади
Реклама

AhadMix Group “2021 йил бренди” совринини қўлга киритди

AhadMix Group бренди “Ёритиш мосламалари ва тадбирларнинг техник таъминоти” номинациясида ғолиб чиқди.

Фото: AhadMix Group

21 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида маркетинг соҳасидаги тўртинчи “MAKON Marketing Forum – 2022” халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда “2021 йил бренди” мукофоти соҳиблари эълон қилинди.

Истеъмолчилар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, AhadMix Group “Ёритиш мосламалари ва тадбирларнинг техник таъминоти” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Марказий Осиёдаги энг йирик маркетинг форуми ҳисобланувчи MAKON форуми ва “Йил бренди” учун йиғилган овозларни ҳисоблаш жараёни мана 5 йилдирки тадбиркорлар ва маркетинг соҳасидаги экспертларни бир даврада жамулжам қилиб келмоқда.

Форумда маҳаллий тадбиркорлар, йирик компанияларнинг топ-менежерлари ва маркетологлари иштирок этди. Россия, Украина ва Қозоғистондан қатнашган экспертлар самарали маркетинг стратегиялари ва бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ўз тажрибалари ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Фото: AhadMix Group

Бу ғалаба AhadMix Group жамоаси учун катта рағбат ва тўғри йўналишда кетаётганликларининг муҳим белгиси бўлди. Бугунги кунда компания 400дан ортиқ мижозлар билан ишлаб келмоқда. Ташкил этилган тадбирлар сони 7 мингдан, шаҳар бўйлаб ўрнатилган LED-экранлар сони эса 40тадан ошган.

AhadMix Group ғолибни аниқлашда қатнашган барча овоз берувчиларга миннатдорчилик билдиради. Шунингдек, ҳамкорларимиз ва ҳамкасбларимизга қўллаб-қувватлаганликлари учун ташаккур изҳор қиламиз.

Компания янги ҳамкорлар ва қизиқарли лойиҳалар учун доим очиқ.

LED-экранларда ташқи реклама жойлаштириш, тадбирлар учун овоз ва мусиқа мосламаларини ижарага олиш масалаларида маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:

Телефон: (+998) 94 657 33 33

Instagram: instagram.com/ahadmix_group

Facebook: fb.com/ahadmixgroup

Реклама ҳуқуқи асосида

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид