Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Россиянинг икки авиакомпаниясига мамлакатга парвоз қилишни тақиқлади
Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги Россияга мунтазам рейслар учун чипталар нархини 500 доллардан оширмасликни талаб қилишига қарамасдан, чипталар нархлари 1200 долларга етган.
Фото: Известия
Тожикистон юқори нархда чипта сотгани учун Россиянинг «Северний ветер» ва S7 Airlines авиакомпанияларининг мамлакатга парвозларни амалга ошириш рухсатномасини тўхтатиб қўйди.
Қайд этилишича, Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги Россияга мунтазам рейслар учун чипталар нархини 500 доллардан оширмасликни талаб қилишига қарамасдан, чипталар нархлари 1200 долларга етган.
12 майдан буён йўловчилар Душанбе ва Хўжанддан мазкур авиакомпаниялар сотган чипталар билан учолмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрел куни Тожикистон авиация раҳбарияти Россия авиакомпанияларидан икки кун ичида чипта нархларини пасайтиришни талаб қилган, акс ҳолда фуқаро авиацияси агентлиги тегишли чораларни кўришини билдирганди.
Ўшанда Икром Субҳонзода баҳор-ёз мавсумида Россияга парвоз қилишни истаган тожикистонликлар сони кўпайгани, Россия авиакомпаниялари эса «авиачипталар нархини ошириб», бундан фойдаланаётганини айтганди.
Фуқаро авиацияси агентлиги мунтазам авиақатновлар учун Душанбедан Москвага бориш-қайтиш авиачиптаси нархини 500 доллар этиб белгилаган.