Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишмада камида 10 киши яраланган
Бугун, 17 сентябрь куни, Қирғизистон Қуролли кучларининг ҳарбий-транспорт самолёти бортида ўн нафар киши яраланган ҳолда Бишкекка олиб кетилди. Бу ҳақда Knews Қирғизистон Чегара хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Қирғизистон пойтахтидаги тиббий муассасаларда яраланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилади.
16 сентябрь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида рўй берган отишма чоғида 13 нафар киши турли даражада тан жароҳатлари олган, улардан 10 киши Бишкекка даволаниш учун юборилган, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, ушбу ҳодиса оқибатида Тожикистон томонидан қанча киши яралангани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Аввалроқ, биринчи бўлиб тожик томони Қирғизистоннинг "Максат" чегара пости, сўнгра "Сай" чегара пости томон ўқ узгани маълум қилинганди.
Ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.
«19.30ларда тожик ҳарбийлари Қирғизистон фуқаросидан агрессив тарзда қурилишни тўхтатишни талаб қилишган, ўртада даҳанаки жанг келиб чиққан ва отишмага айланган», - дейилади Қирғизистон чегара хизмати томонидан.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024