Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонига 40 йил ичида илк бор "катта кино" қайтди
Саудия Арабистонида деярли 40 йил ичидаги илк оммавий кинонамойиш бўлиб ўтди. Айни вақтда Жиддада, қиролликнинг катта экранларига яна кино қайтишига 2 ой қолганда мультфильмлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Ҳафта давомида болалар ва уларнинг ота-оналари Жидда маданият ва санъат марказининг қайта жиҳозланган залларида АҚШда ишланган Captain Underpants: The First Epic Movie ва The Emoji Movie мультфильмларини томоша қилишлари мумкин бўлади. Намойишларни Саудия Арабистонидаги биринчи кинопрокатчи Cinema 70 ташкиллаштирган.
Саудия Арабистонида фильмларнинг кинотеатрларда оммавий намойиш қилиниши 20-асрнинг 80-йилларида дин уламолари босими остида тақиқлаб қўйилган. Улар оммавий йиғилиш ва кўнгилочар тадбирларни “бузуқилик ўчоғи” деб ҳисоблашган. Шу сабабли қиролликнинг кўплаб фуқаролари кино кўриш учун атайлаб Баҳрайн ва БААга боришган.
Бироқ 2017 йил декабрда Саудия Арабистони ҳукумати 2018 йил март ойида ўнлаб йиллар ичида илк кинотеатрлар очилишини эълон қилишган. Мутасадди идора лицензиялар бера бошлаган ва қироллик шаҳарларида 90 кун ичида кинозаллар ишлай бошлайди.
Мамлакатда умумий ҳисобда 2 мингта залли 300 та кинотеатр очиш режалаштирилган. Кинонинг қайтишидан мамлакат бюджетига йилига 24 млрд доллар тушиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026