Ўзбекистон | 09:00 / 03.02.2021
8500
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel «Khan academy Uzbek» онлайн бепул таълим платформасига 400 минг AҚШ доллари ажратади

Жорий йилнинг 1 феврал куни Hilton меҳмонхонасида Artel компаниялар гуруҳи «Khan academy Uzbek» онлайн бепул таълим платформаси билан ҳомийлик тўғрисида меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Artel компаниялар гуруҳи ҳамкорлик доирасида «Khan academy Uzbek» платформасини ривожлантиришга 4 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратади.

Алоҳида айтиш лозимки, ушбу лойиҳа юртимиз ўрта мактабларида ҳам, олий таълим муассасаларида ҳам талабаларнинг билим даражасини ошириш учун қўшимча ва кўмакчи манба бўлиб хизмат қилади ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиб келмоқда. Тадбирда вазирлик вакили ҳам қатнашиб, ушбу лойиҳа ва унинг таълим тизимидаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Лойиҳа асосчиси Ботир Орифжоновнинг таъкидлашича, ҳозирда лойиҳанинг 2-фазасини тайёрлаш ишлари бошланмоқда.

Шунингдек, Орифжонов ўтган йилда «Khan academy Uzbek» платформаси учун иккита лойиҳани амалга оширишда ҳомийлик кўрсатиш масаласида ёрдам сўраб интернет тармоқларида мурожаат билан чиққанлигини ҳам эслаб ўтди. Шундан сўнг Artel компанияси ушбу мурожаатга биринчи бўлиб жавоб берган хусусий ташкилот ва лойиҳа иккинчи босқичининг бош ҳомийси бўлиш ташаббусини илгари сурган.

Лойиҳа асосчиси Ботир Орифжоновнинг маълум қилишича, «Khan academy Uzbek» платформасини ривожлантиришнинг иккинчи босқичида Artel компаниялар гуруҳи ҳомийлигида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • Веб-платформанинг (веб-саҳифанинг) асосий функцияларини аниқлаш ва ривожлантириш;
  • Контентни миллий ўрта ва олий таълим ўқув дарсликларига мослаштириш;
  • Мустақил ўрганиш учун методик қўлланма ва ўқув дарсларини тайёрлаш;
  • Ўрта ва олий таълим ўқитувчилари учун платформанинг таълим ресурсларидан ўзбек тилидаги қўшимча ва кўмакчи ўқув контенти сифатида фойдаланишни рағбатлантириш;
  • Миллий олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун платформа ўқув ресурсларидан фойдаланиш методикасини яратиш;
  • Хорижий олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун платформа ўқув ресурсларидан фойдаланиш методикасини яратиш;
  • Бошқа ўқув контентини топиш ва маҳаллийлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш.

Тадбирда Artel компаниялар гуруҳи бош директори Қобил Тошмуҳаммедов таъкидлашича, Artel томонидан лойиҳага нафақат пул маблағлари, балки компания томонидан ишлаб чиқарилаётган техникалар билан ҳам лойиҳада иштирок этаётганлар рағбатлантирилади.

«Бугунги глобаллашув даврида юқори интеллектуал салоҳиятга эга, рақобатбардош, юқори малакали, мустақил фикрлай оладиган баркамол авлодни камол топтириш юртимиз равнақи учун амалга оширилиши лозим бўлган биринчи навбатдаги вазифалардан бири. Шу сабабли Artel компаниялар гуруҳи ёшларимизнинг билим даражасини оширишда қўшимча ва кўмакчи манба бўлиб хизмат қилувчи «Khan academy Uzbek» платформасига ҳомийлик қилишни бошлагани табиийдир. 

Айтиш лозимки, Artel компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда билим даражасини оширишга йўналтирилган лойиҳаларда янада фаол иштирок этишни режалаштирган. Чунки компаниямизда ҳам малакали, етук кадрларга талаб бор. Шу сабабли биз лойиҳани нафақат пул билан, балки ўзимизда ишлаб чиқарилаётган техника ва технологиялар билан ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз», - дейди Artel компаниялар гуруҳи бош директори Қобил Тошмуҳаммедов.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид