Ўзбекистон | 07:57 / 07.10.2021
3709
3 дақиқада ўқилади

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари камайтирилади

Президент “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фото: Kun.uz

2021 йил 1 октябрдан бошлаб табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади, юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига 2022 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини киритади:

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран учун 8 фоизгача камайтириш. Бунда углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металларни, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битимлар (агар 2021 йил 1 сентябрга қадар кучга кирган битим ва шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) доирасида қазиб олишни амалга оширувчи давлат улушига эга корхоналар учун, Ўзбекистон президенти томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг оширилган ставкалари белгиланиши мумкин;
  • ер қаъридан фойдаланувчиларнинг капитал харажатларини ҳисобга олган ҳолда янги конларда нефть, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металларни қазиб олиш (ажратиб олиш)ни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента даромади солиғини жорий этиш;
  • янги нефть ва газ қудуқларини, саноат усулида фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш, кейинги уч йилда ушбу солиқ учун белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизига камайтирилган ставкани қўллаш;
  • илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартибини янада такомиллаштириш. Бунда, 2021 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган даврда табиий газ, нефть ва айрим турдаги бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблашда солиқ базаси уларни ташиш ҳамда қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтирилиши белгиланади;
  • норуда фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини унификация қилиш;
  • рента даромади солиғини тўловчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга солиқ ҳисобини АҚШ долларида юритиш ҳуқуқини бериш.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи