Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ ҳисоботида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун янги тартиб жорий этилади
Адлия вазирлиги солиқ ҳисоботи шаклларига тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказди. Янгиликларга кўра, айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун соддалаштирилган ҳисобот шакли жорий этилади, қайта тикланувчи энергиядан фойда олаётган тадбиркорларга эса нол солиқ ставкаси қўлланади. Ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Фото: Kun.uz
Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 2025 йил 26 ноябр). Мазкур ҳужжат айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.
Янги тартибга мувофиқ, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланган. Шу муносабат билан ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий этилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун нол солиқ ставкаси қўлланади. Янгиланган солиқ ҳисоботи шаклларида мазкур имтиёзни инобатга олувчи алоҳида қатори ва майдонлари назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасидан келиб чиқиб 2,0 гача оширувчи коэффициент жорий этишга ҳақли эканлиги инобатга олинган. Шу боис жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани алоҳида тўлдириш талаби солиқ ҳисоботи шаклларидан чиқариб ташланмоқда.
Мазкур ўзгартишлар 2026 йил 1 январдан амалга киритилиб, тадбиркорлар ва солиқ тўловчилар учун ҳисобот бериш жараёнини соддалаштириш ҳамда амалдаги қонунчиликка мослаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
11:00 / 29.11.2025
Paynetʼдан Хolis – айланмадан атиги 1% солиқ билан бизнес юритиш имконияти: бухгалтер шарт эмас, касса аппарати ўтмишда қолади, кешбэклар ва яна кўплаб қулайликлар
18:29 / 26.11.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ тўлаш тартиби ўзгаради
11:39 / 13.11.2025