Қайд қилинишича, йиллик айланмаси бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар айланмадан 1 фоиз миқдорида солиқ тўлайди.
Шу муносабат билан қуйидаги тартиб бекор қилинади:
– якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш;
– солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади 100 миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш.
Таъкидланишича, бу тадбиркорлар учун тенг шароит, қулай бизнес муҳитини яратиш ҳамда қўшимча енгилликлар тақдим этиш мақсадида жорий этилмоқда.











