Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Каннаваронинг илк ўйинида Кувайтни мағлуб этди
Элдор Шомуродов ва Ҳожимат Эркинов голлари 2:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Олимпия» стадионида Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
9 октябр куни бўлиб ўтган баҳс янги бош мураббий Фабио Каннаваро учун биринчиси бўлди.

Ўзбекистон Элдор Шомуродов ва Ҳожимат Эркинов голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди, бироқ иккинчи таймда Отабек Шукуров пеналтини аниқ амалга оширолмади.
Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 13 октябр куни Уругвайга қарши ўтказади. Баҳс Малайзияда бўлиб ўтади.
Ўртоқлик ўйини
9 октябр, Тошкент, «Олимпия» стадиони
Ўзбекистон 2:0 Кувайт
Голлар: Элдор Шомуродов (10), Ҳожимат Эркинов (19)
Амалга оширилмаган пеналти: Отабек Шукуров (64, дарвозабон)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов (Остон Ўрунов 86), Рустам Ашурматов, Акмал Мозговой (Абдурауф Бўриев 86), Отабек Шукуров (Азизжон Ғаниев 69), Шерзод Насруллаев, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 69), Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев (Азизбек Турғунбоев 22), Алибек Давронов (Умарбек Эшмуродов 69)
Мавзуга оид
07:06
“Эртанги ўйин осонроқ кечади” – Конго билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
10:25 / 23.06.2026
«Рақибдан қўрқмаймиз» – Каннаваро Португалия билан ўйин ҳақида
17:36 / 18.06.2026
Футболчиларимдан ғурурланаман, улар Колумбияга қарши яхши ўйнади - Каннаваро
13:44 / 17.06.2026