Кувайт Ўзбекистон фуқаролари учун таълим грантлари сонини оширади
Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти ва Кувайт университети ректори Усома ас-Саид ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўзбек томони билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университети ҳамда Кувайт университети ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.
Кувайт университетида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун таълим грантлари сонини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024