Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳузурида Ўзбекистон доимий ваколатхонаси ташкил қилинади
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги тизимидаги Рим шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсад қилинган.
Президентнинг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (ҚХРЖ) ва Халқаро озиқ-овқат дастури (ХООД) ҳузурида Рим шаҳридаги Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси ташкил этилади.
Доимий ваколатхона ходимлари сони 3 нафар, шу жумладан дипломатик таркиб бўйича 2 нафар ва маъмурий-техник ходимлар бўйича 1 нафар этиб белгиланади.
Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доимий ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади.
Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Халқаро озиқ-овқат дастури ҳузуридаги доимий вакили лавозими дипломатик мартабаси, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси ва моддий-маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчисига тенглаштирилади.
Белгиланишича, доимий ваколатхона Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган йиллик дастур асосида фаолиятини олиб боради.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда доимий ваколатхонани Рим шаҳрида жойлашиш манзили, уни моддий-техника базаси билан таъминлаш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин ва доимий ваколатхонани ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш учун киритади.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026