Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Малайзиянинг Language Talent Solutions рекрутинг компанияси директори Жиндер Каур Сидху билан музокара ўтказилди.
Унда Ўзбекистон фуқароларини қонуний асосда Куала-Лумпур шаҳрида муносиб иш билан таъминлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида хориж томонига Ўзбекистонда хавфсиз ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги таъкидланди.
Жиндер Каур Сидху ҳозирги кунда мазкур компания Ветнам, Индонезия, Камбожа, Лаос, Мянма, Таиланд, Филиппин, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатлардан 700 нафардан ортиқ фуқароларни маҳаллий корхоналарда ишга жалб қилаётганини билдирди.
Компания раҳбари АҚШ фирмаси билан биргаликда Америкадаги ўзбек мижозларга телефон орқали ўзбек ва инглиз тиллари бўйича таржима хизматларини тақдим этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида биринчи босқичда Малайзияда истиқомат қилаётган ёки Ўзбекистондан Куала-Лумпурга келиб ишламоқчи бўлган 5 нафар ҳамюртимизни таржимон сифатида иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди. Бунда номзодларнинг инглиз тили бўйича билимлари яхши даражага бўлиши керак.
Учрашув натижасида Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларга ишлаш рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:50
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
12:01 / 21.11.2024
Малайзия университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади
15:39 / 19.11.2024