Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фестиваллар мамлакатига айланмоқда: Маданий-кўнгилочар тадбирлар ягона тақвими тасдиқланди
Ўзбекистонда 2018 йил учун маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар ягона тақвими тасдиқланди. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар таклифларидан келиб чиқиб, энди Ўзбекистонда мунтазам равишда маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган бўлди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бу ҳақида KUN.UZ'га хабар берди.
2018 йил учун маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар ягона тақвимига кўра, энди Ўзбекистоннинг турли нуқталарида мунтазам равишда ранг-баранг фестиваллар, шаҳарлар кунлари, сайллар, миллий ўйинлар, танловлар ва кўргазмалар ўтказилади.
Куни кеча ўтказилган "Бойсун баҳори" фестивали бу тадбирлар занжирига старт берди.
Олдинда мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларини Европа киноси фетивали, Хива миллий бойликлари фестивали, "Ипак ва зираворлар" фестивали, "Шаҳрисабз - ҳунармандлар шаҳри" фестивали, "Бухоро шаҳри куни" фестивали, ўзбек-туркман анъаналарини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар каби кўплаб тадбирлар кутмоқда.
Энди халқаро аэропорт, вокзал ва назорат-ўтиш пунктларидаги киоскаларда чет эллик сайёҳлар учун Ягона тақвим ва чора-тадбирлар режаси тақдим этилади.
Ҳужжатга кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга ойлик тадбирлар тақвимини тайёрлаш ва уларни белгиланган тартибда тарғиб қилиш вазифаси топширилди. Шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан ҳамкорликда республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёрдамида Ўзбекистонга келишни режалаштираётган фуқаролар орасида Ягона тақвим ва чора-тадбирлар режаси тарғиботини йўлга қўйиши қайд этилган.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026