“Эгасини туни билан қидирдим” — доллар тўла ҳамённи онахонга қайтарган сержант
Ердан ҳамён топиб олдингиз, ичи тўла доллар. Яқин атрофдан унинг эгасини топиш имконсиз. Хўш, бундай вазиятда қандай йўл тутган бўлардингиз? Тошкентда хизмат вазифасини олиб бораётган Патрул-пост хизмати ходими, катта сержант Шавкат Назаров худди шундай ҳолатга дуч келди. Воқеалар ривожи қандай тус олганини эса унинг ўзи гапириб берди.
Ҳодиса 3 январ куни содир бўлган. Шавкат Назаров пойтахтадаги савдо мажмуаларидан бирида кундалик хизмат вазифасини олиб бораётган бўлган. Унинг кўзи ерда ётган эскироқ ҳамёнга тушган.
“Ҳамённи қўлимга олдим, ичини қарасам — нафақа гувоҳномаси, долларлар ва ўзбек сўми ҳам бор экан. Лекин пулни санамадим, чунки хаёлимда фақат пулни эгасига қайтариш эди”, — дея ҳикояни бошлади катта сержант Назаров.
Ходим кечгача — хизмат вазифаси тугайдиган соат 22:00 гача кимдир келиб, ҳамённи олиб кетишини кутган. Бироқ ҳеч ким келмаган. Навбатчилиги якунлангандан кейин эса ҳамён эгасини қидиришга тушган.
“Дастлаб ҳужжатда ёзилган телефон рақамга қўнғироқ қилдим, бироқ ҳеч кўтармади. Кейин нафақа гувоҳномасида ёзилган манзилга бордим. Бироқ буни қарангки, мен қидираётган шахс кўчиб кетган экан”, — дейди у.
Орада у яна ўша ҳужжатда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилган ва бу сафар ҳамённинг эгаси гўшакни олган. “Дастлаб онахон ишонмади кейин эса уй манзилини сўраб ўзларига олиб бориб бердим. Ижтимоий тармоқлардаги тарқалган видеони ўзим учун ҳар эҳтимолга қарши олгандим, онахон менга хурсандлигидан суюнчи пули бермоқчи эди, лекин олмадим”, — дейди Шавкат Назаров.
4 январ куни эса онахон катта сержантни қидириб ишхонасига борган ва уни оиласи билан бирга кечки овқатга таклиф қилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

11:56
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

09:54 / 14.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади

22:19 / 10.04.2025