Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функциялари бошқа идораларга ўтказилади
2018 йилги Давлат дастурига асосан Номарказлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, ҳокимликлар ва давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида (@huquqiyaxborot) маълумот берилишича, қонун ҳужжатларида Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказиш назарда тутилади.
Шунингдек, вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириш, республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини ҳокимликлар ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказиш белгиланган.
Тегишли ҳудудда давлат сиёсатини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун масъул мансабдор шахслар сифатида барча даражадаги ҳокимларнинг ваколатлари кенгайтирилади ва мавқеи мустаҳкамланади.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025