Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда яна ёнғин рўй берди: ФВБ рад этганди, Ўрмон агентлиги тасдиқлади
Ҳодисага Яккатут қишлоғида яшовчи киши ичимлик суви металл қувурини пайвандлашда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлгани айтилган.
Фото: Видеодан кадр
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда чўлланишга қарши кураш агентлиги 20 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлганини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, ёнғин тахминан соат 13:00 да Яккатут қишлоғи яқинидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида келиб чиққан. Ҳодиса жойига ўрмон хўжалиги масъуллари, 40 дан зиёд ишчи-ходим, маҳалланинг 10 нафар ихтиёрий қутқарувчиси ҳамда туман ИИБ ходимлари жалб этилган. Улар томонидан ёнғин соат 14:40 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнгин натижасида қарийб 1,5 гектар ер майдонида қуриб қолган ўтлар ёниб кетган. Сабаб сифатида Яккатут қишлоғида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро С.Д.нинг ичимлик суви металл қувурини пайвандлашда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмагани кўрсатилмоқда.
Мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Қонунга кўра, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш оқибатида ёнғин келиб чиққан тақдирда, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10–15 баравари (4 млн 120 минг сўмдан 6 млн 180 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20–25 баравари миқдорида жарима қўлланиши мумкин.
Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу ҳудудда ёнғин чиққани ҳақидаги маълумотни рад этиб, кадрлар эскилигини билдириб баёнот берган ва бу жамоатчилик норозилигига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025