Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, 19 декабр куни соат 14:06 да мазкур чорраҳада автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари воқеа жойига соат 14:12 да етиб борган ва ёнғин соат 14:17 да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.












