Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
13 декабр куни соат 01:30 да Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозори ҳудудида жойлашган маъмурий бинода ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Маълум қилинишича, ёнғин тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар ФВББга соат 01:30 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган.
Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган, соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Қайд этилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026