Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон — минтақа вакиллари Фарғонада учрашади
Фарғона шаҳрида 22 апрель куни Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 22 апрель куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.
23 апрель куни Фарғона шаҳрида «Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови» мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади.
Бизнес-форум доирасида ҳар учала давлатнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлиги бўйича йиғилишлар ҳамда B2B ва G2B учрашувлари ўтказилади.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, бизнес-форум тадбирлари доирасида, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши, вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:45
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026