Жамият | 14:44 / 02.02.2025
13428
3 дақиқада ўқилади

“Уйда ўтира олмайман” — Қумтепа бозорида савдо қилаётган 81 ёшли отахон

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Қумтепа бозори атрофдагилардан маҳсулотлар нархининг анча-мунча арзонлиги билан ажралиб туради. Эътиборли томони ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтадиган бозорга олиб-сотарлардан кўра деҳқонлар кўпроқ маҳсулот олиб келиб сотишади. Ҳатто шаҳарда яшовчилар ҳам атай бу бозордан савдо қилиш учун узоқ масофа босиб келишади.

Бозор ораласангиз турли тоифадаги одамларга дуч келасиз. Кимдир бақирганича харидор чақиради, яна кимлардир эса маҳсулот нархини тушириш учун сотувчи билан савдосини пишитади. Турп сотаётган 81 ёшли ота эътиборимизни тортди.

“81 ёшга кирдим. Уйда ўтира олмайман. Негаки бозорга келсам яхши-ёмонни кўраман. Одамларни кўриб овунаман. Уйда зерикиб қоламан-да. Шу ёшга кирсам-да қариликни бўйнимга олганим йўқ.

Йўлдошали ота Турдибоев, сотувчи

Ўғилларим билан биргалашиб томорқамизга турп, шолғом, қизилча экамиз. Ҳосилни йиғиштириб бозорга олиб келиб сотаман. Айни пайтда 3 кг турп 10 минг сўм, қизилча ва шолғомнинг эса 1 кгини 5 минг сўмдан сотяпмиз. Биз тенгқурларнинг кўпи ҳаракатсизликдан ҳассага суяниб қолган. Одам доимий ҳаракатда бўлиши керак. Мен эса 18 яшар йигитдек навқирон бўлиб юрибман”, – дейди бозорда полиз маҳсулотлари сотаётган Йўлдошали ота Турдибоев.

“Қишин-ёзин тинмаймиз. Меҳнат қилган одам албатта роҳат ҳам топади. Кундузи бозорда кўкат сотаман, уйга бориб эса дўппи тикаман. Еримиз кўп, исмалоқ, жағжағ экканмиз.

Азиза Холдорова

Келинларим уларни ўриб боғлам қилиб беради, мен эса уларни бозорга олиб келиб сотаман. Турмуш ўртоғим ҳам менга шерик бўлиб бозорга келади. Жағжағнинг килограмми 25, исмалоқни эса 15 минг сўмдан сотяпмиз. Пенсияга чиққанман, 1 млн сўм пенсия оламан. Турмуш ўртоғим заводда ишлагани учун уники кўпроқ: 2,5 млн сўм пенсияси”, – дейди бозорда кўкат сотаётган Азиза Холдорова.

Баҳор яқин. Паррандалар тухум қўйиш учун ҳаракатга тушиб қолишган. Шунинг учун бўлса керак парранда бозорида ҳам савдо анча жонланган.

Сарвар Зиёев, Kun.uz
Тасвирчи ва монтаж устаси – Сардор Мамиров.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди