Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Халқ дипломатияси форуми бошланди
11 май куни Тошкентда «Халқ дипломатияси – тараққиёт йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик» шиори остида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон ташаббуси остида ўтказилаётган форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Форумда, шунингдек, Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шен Юеюе ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов сўзга чиқади.
Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган. Халқаро тадбир 12 май куни якунланади.
Мавзуга оид
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026