Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг энг йирик масжидида азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади (видео)
Фото: Vakillik.uz
7 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик масжид бўлган «Ҳазрати имом» мажмуасида мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади.
Azon.uz’нинг хабар беришича, намоздан сўнг масжид имоми бу воқеага алоҳида тўхталиб, кўплаб хайрли ишлари қаторида, азонни баланд овозда чақириш ҳам шахсан давлат раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов Ўзбекистонда яна кўплаб масжидлар очилиши ҳақида хушхабарни ҳам айтиб ўтган.
Қайд этиш жоиз, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Сессияда давлат раҳбари Тошкент вилоятидаги барча масжидларни таъмирлаш, Қуръони Карим мусобақасини ташкил этиш каби масалалар ҳақида гапирган эди.
Мавзуга оид
11:21 / 06.08.2019
Далил ҳам, исбот ҳам бор. Бухоро ҳокими ойни этак билан ёпмоқчими?
18:25 / 03.08.2019
«Қани далил, қани исбот?» - Бухоро вилояти ҳокими қабристон бўйича маълумотларни «олди-қочди гап» деб атади
21:11 / 02.08.2019
Бухородаги қабристонни ободонлаштиришга ташкилотлар ходимлари мажбурий жалб қилинмоқда — Kun.uz суриштируви
13:45 / 12.09.2016