Ўзбекистон | 09:03 / 31.01.2026
4155
1 дақиқада ўқилади

Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ

Айрим каналларда тарқалаётган “Туркияда ўзбекистонликлар депортация қилинмайди” мазмунидаги хабарлар нотўғри экани айтилди. Масала депортацияни бекор қилиш эмас, қонуний асослар доирасида легаллаштириш имконияти билан боғлиқ.

Фото: Kun.uz

Айрим телеграм каналларида “Туркияда ўзбекистонликлар депортация қилинмайди” деган талқинлар тарқалмоқда. Бироқ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги билдирилди.

Қайд этилишича, гап депортация бекор қилингани ҳақида эмас, балки қонуний асослар ва аниқ тартиблар доирасида легаллаштириш имконияти тўғрисида кетмоқда.

Шу билан бирга, Туркияда ноқонуний мақомда юриш ва қонунбузарликлар учун жавобгарлик амалда қолиши таъкидланди. Фуқароларга тўлиқ маълумотни видео орқали кўриб чиқиш тавсия этилди.

Маълумотда, аниқ ва ишончли ахборотни фақат расмий манбалардан олиш лозимлиги эслатиб ўтилди.

Маълумот учун: Миграция агентлигининг Истанбулдаги ваколатхонаси манзили: Левент маҳалласи, Lale Sk. No8, Beşiktaş.

Алоқа: +(90553) 541-17-17 (Telegram, WhatsApp), (+90212) 323-20-37.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид