Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашига раҳбарлик қилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Халқаро бизнес ва технологиялари ассоциацияси (AMBiT) раиси, Ўзбек—Хитой савдо уйи ваколатхонаси раҳбари ва бир қатор компаниялар асосчиларидан бири, тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов кенгаш раиси этиб тайинланган.
Жамоатчилик кенгашини тузишдан кўзланган мақсад — Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш, давлат-хусусий шерикчилигини кенгайтириш, шаҳарни бошқаришда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, Тошкент шаҳрини хорижий алоқаларини ривожлантириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали шаҳар бюджетига солиқ ва бошқа тўловлар тушумини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шаҳар экологиясини яхшилаш, парклар, мини-парклар ҳамда яшил майдонлар ташкил этиш, ёшларнинг иштирокини кенгайтириш, дунёни ривожланган пойтахт шаҳарларида синовдан ўтган янги технологияларни жорий этиш орқали шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, маданий тадбирларни ўтказиш, шаҳар ҳаётини яхшилашга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалаларида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлашдир.
Жамоатчилик кенгашида Тошкент шаҳрини ривожлантириш, уни «XXI аср шаҳри»га айлантириш, сўнгги технологик ютуқларни жорий этиш, шаҳар бошқарувини шаффофлигини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни жорий этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Жумладан, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Обод маҳалла» дастурини сифатли тўлиқ ижроси устидан жамоатчилик назорати янги ташкил этилаётган кенгаш томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашиш таклифларни кенгаш раиси Ҳикмат Абдураҳмоновга электрон почта орқали юбориш мумкин.
Мавзуга оид
21:36 / 23.07.2023
“Фуқаролик жамиятидан очиқчасига қўрқиш” — фаоллар Жамоатчилик палатаси унутиб юборилгани ҳақида
14:44 / 26.08.2022
“Бизнес бошлаш осонлашади” — тадбиркорлар президент билан учрашув таассуротлари ҳақида
22:32 / 03.02.2021
«Интеллект» рукни меҳмонлари энг яхши изоҳларни аниқлашди
20:01 / 20.12.2020