«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади
Франция Миллий ассамблеяси ҳукуматнинг шахсий хабарларни ўқиш учун полицияга «орқа эшик» – backdoor очиб беришга доир қонун лойиҳасини рад қилди. Telegram асосчиси бунинг «оқилона қарор» эканини айтиб, шифрлаш – шахсий ҳаёт хавфсизлиги учун муҳимлигини таъкидлади. «Қонуний суд қарори тақдим этилса, гумондорнинг IP манзили ва рақами ошкор қилинади, шахсий хабарлари эмас», деган Дуров.

Фото: Kun.uz
Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда хабарларни алмашадиган дастурлар учун шифрлаш салкам тақиқлаб қўйилиши мумкинлигидан хавотирларини билдирди. Франция Миллий ассамблеяси полицияга шахсий хабарларни ўқиш учун «орқа эшик» – backdoor очиб берилишига доир қонунни рад этган. Лекин Париж полицияси яна ушбу масалани кўтармоқда.
«Миллий ассамблея аъзолари Францияни ўз фуқароларини шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилган дунёдаги биринчи давлатга айлантирадиган қонунни рад этиб, оқилона қарор қилди. Ҳатто кўпчилик европаликлар эркин эмас, деб ҳисоблайдиган давлатлар ҳам ҳеч қачон шифрлашни тақиқламаган. Нега?
Чунки шахсий хабарларга фақат полиция «орқа эшик»дан кира олади деб кафолат бериш техник жиҳатдан мумкин эмас. Бир марта киргандан сўнг, орқа эшикдан нафақат полиция, балки бошқалар — хорижий агентлардан тортиб ҳакерларгача фойдаланиши мумкин. Натижада қонунга итоаткор барча фуқароларнинг шахсий хабарлари дахлсизлиги бузилиши мумкин», дейди Дуров.
Павел Дуровга кўра, гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олишга қаратилган қонун барибир жиноятчиликка қарши курашда ёрдам бермаган бўларди.
«Агар асосий шифрланган иловалар «орқа эшик» орқали заифлаштирилиб, [полиция назоратига ўтса ҳам] жиноятчилар ўнлаб кичикроқ иловалар орқали хавфсиз мулоқот қилишда давом этишлари мумкин. VPN туфайли уларни кузатиш янада қийинлашарди.
Шунинг учун аввал айтганимдек, Telegram шифрлашни «орқа эшиклар» билан бузиш ва асосий инсон ҳуқуқларини поймол қилгандан кўра, бозордан чиқишни афзал кўради. Баъзи рақобатчиларимиздан фарқли ўлароқ, биз махфийликни бозор улушига алмаштирмаймиз.
12 йиллик тарихида Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларнинг бир байтини ҳам ошкор қилмаган. Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунига мувофиқ, агар қонуний суд қарори тақдим этилган бўлса, Telegram жиноятда гумон қилинаётган шахсларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилади, хабарларни эмас», деган мессенжер асосчиси.
Унинг қонун чиқарувчиларга хитоб қилишича, «шифрлаш – жиноятчиларни ҳимоя қилиш учун яратилмаган, бу оддий одамларнинг шахсий ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилади, уни йўқотиш фожиали бўларди».
Дуров эркинликларни ҳимоя қилиш борасида жанг ҳали тугамагани, Европа комиссияси ҳам худди шундай ташаббусни илгари сурганини қайд этган.
«Ҳеч бир мамлакат эркинликларнинг аста-секин емирилишидан ҳимояланмаган. Ҳар куни бу эркинликлар ҳужумга учрайди — ва биз ҳар куни уларни ҳимоя қилишимиз керак», дейди Павел Дуров.
Павел Дуровнинг ўзи 2024 йил август ойида Париж аэропортида қўлга олинган эди. Telegram асосчиси жорий йил март ойида қарийб 8 ойлик «тутқунлик»дан сўнг Францияни тарк этиб, Дубайга қайтди. Дуров Telegram «ўзининг қонуний мажбуриятларини ошириб бажаргани»ни айтиб, қўллов учун барчага миннатдорчилик билдирган.
«Орқа эшик»ни очиш қонуни ҳақида
Яқинда Франция ҳукумати жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида шифрланган иловаларга кириш имкониятини яратмоқчи бўлди. Аммо бу таклиф техник ва ҳуқуқий жиҳатдан хавфли деб топилди ва шу сабабли Миллий ассамблея уни рад этди. Франция парламентида асосий қонун чиқарувчи куч Миллий ассамблея ҳисобланади ва охирги сўзни улар айтади.
Шифрланган хабар алмашиш иловалари (Signal, WhatsApp, Telegram ва Proton Mail каби) фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини полицияга очиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳаси – «Наркотрафикдан чиқиш» номли қонун доирасида таклиф қилинган эди.
Унга кўра, технологик компаниялар шифрланган ёзишмаларни 72 соат ичида полицияга очиқ матн (decrypted) кўринишида тақдим этишга мажбур бўлишарди. Лойиҳада мажбуриятни бажармаганлар учун жисмоний ва юридик шахсларга жуда катта жарималар кўзда тутилган эди. Мутахассисларга кўра, бу талаб техник жиҳатдан иловаларда «backdoor» (орқа эшик) яратишни англатади, бу эса бутун тизим хавфсизлигини заифлаштиради.
Франция Махфийликни ҳимоя қилиш комиссияси, ҳуқуқ ҳимоячилари ва технологик компаниялар бу таклифга кескин қарши чиққан. Хусусан, Signal иловаси президенти Meredith Whittaker агар бу қонун қабул қилинса, илова Францияни тарк этишини айтган.
Натижада 2025 йил март ойида Франция Миллий ассамблеяси бу таклифни рад этди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Жамият | 09:36
-
Россиянинг Одессага зарбаси: камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди
Жаҳон | 09:14
-
Тошкентда Lixiang ва Cobalt тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди
Жамият | 09:07
-
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
Жаҳон | 09:01
Мавзуга оид

23:49 / 29.04.2025
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади

08:00 / 29.04.2025
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди

23:00 / 25.04.2025
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади

18:30 / 25.04.2025