Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатирчи тумани комплекс ривожлантирилади
Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилояти Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури” маъқулланиши мумкин.
Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш;
муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
туман маркази ва бошқа аҳоли яшаш жойлари меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;
ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастурга асосан 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш;
ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур лойиҳасида туманда енгил конструкцияли кичик спорт заллари қуриш;
аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларига оид дастур доирасида 2019-2021 йилларда туманда рақамли технологиялар ўқув марказини ташкил этиш ва унда бепул таълим бериш;
ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналари очиш;
тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш.
Белгиланишича, дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:
Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларга барча манбалар ҳисобидан 1 246,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади;
саноатни ривожлантириш бўйича 16 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 335 та янги иш ўрни яратилади;
хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 30 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 281 та янги иш ўрни яратилади;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 20 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 143 та янги иш ўрни яратилади;
Хатирчи тумани маркази ва 7 та аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали архитектура қиёфасини тубдан ўзгартирилади, бунда:
умумий узунлиги 1 538,0 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирланади ва реконструкция қилинади (ҳозирги кундаги жами 1 170 км таъмирталаб йўлларнинг 14,7 фоизи ёки 174,0 км таъмирланади);
7 километр бўлган тунги кўча ёритиш тармоқлари тортилади ва 1 км мавжудлари таъмирланади;
20 та автобекат қурилади, 10 та автобекат таъмирланади;
ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 100,0 километр янги тармоқ ҳамда 2 та сув иншооти қурилади, 55,0 километр тармоқлар ҳамда 6 та сув иншоотларини реконструкция қилинади ва таъмирланади (аҳолига сув таъминоти 11 %дан 33 % гача етказилади);
оқава суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 14,0 километр янги тармоқ ҳамда 2 та сув иншоотини қурилади;
электр энергия таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 82,1 километр янги тармоқ ҳамда 34 та трансформатор қурилади;
газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 21,6 километр тармоқлар реконструкция қилинади ва таъмирланади ҳамда 3 000 та газ балонлари аҳолига етказилади (газ таъминоти 100 % га етказилади);
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 5 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинади, 1 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланади ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида туманда 20 та янги мактабгача таълим муассасаси ва 85 та оилавий мактабгача таълим муассасалари ишга туширилади бунинг натижасида мактабгача ёшдаги болалар қамрови 14 %дан 61 %га етказилади;
3 та мактаб қурилади, 36 та мактаб реконструкция қилинади, 12 та мактаб мукаммал таъмирланади ҳамда бунинг натижасида мактаблардаги ўқувчилар ўқув шароитлари яхшиланади ҳамда смена 1,5 дан 1.1 га камайишига эришилади;
1 та тиббиёт муассасаси қурилади, 10 та тиббиёт муассасаси реконструкция қилинади, 4 та муассаса замонавий тиббий асбоб ускуна билан таъминланади ҳамда бунинг натижасида тиббиёт муассасаларда 91 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади;
2 та спорт муассасаси реконструкция қилинади, 1 та спорт муассасаси мукаммал таъмирланади ҳамда бунинг натижасида спорт муассасаларда 32 минг нафар аҳолига спорт хизматларни кўрсатиш сифати яхшиланади;
5 та бошқа ва ижтимоий соҳа объектлари қурилади;
ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 65,5 километр ирригация ва 12,7 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади ҳамда бунинг натижасида 4 000 га ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади;
22 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланади ҳамда атрофлари ободонлаштирилади (1 147 нафар аҳолининг турмуш шароити яхшиланади).
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025