Америкада янги Ўзбекистон вужудга келгани тан олинмоқда – Содиқ Сафоев
Ўзбекистон президентининг бугунги кунда халқаро миқёсда катта обрўга эга эканлиги, энг етакчи давлатлар раҳбарлари томонидан юқори ҳурмат билан тилга олинаётгани АҚШга ташрифнинг муваффақиятли ташкил этилишида муҳим роль ўйнади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Халқ сўзи”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга расмий ташрифи Ўзбекистон ҳамда АҚШ ўртасида стратегик шерикликни, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига тўлақонли мос келадиган йўналишларда ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.
“Фикримча, ташрифнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, дунёда, жумладан, Америкада янги Ўзбекистон вужудга келгани тан олинмоқда. Янги давлат, авваламбор, янги имиджга, янги халқаро обрўга ва янгича ҳурматга эга бўлган давлат деганидир. Муболағасиз айтиш мумкинки, Америкага ташриф, ушбу мамлакат сиёсий элитаси билан ўтказилган музокаралар бунинг яққол тасдиғи бўлди”, - дея айтиб ўтди Сафоев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев АҚШга 15-17 май кунлари амалга оширган илк расмий ташрифи давомида президент Дональд Трамп, давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан музокаралар ўтказди.
Мавзуга оид: Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024