Ўзбекистон | 16:23 / 05.02.2026
5266
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини бошлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга етиб борди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

«Нурхон» аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, президент Асиф Али Зардорий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун мудофаа кучлари олий бош қўмондони – қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фелдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 феврал куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид