Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилади
Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (Туркий кенгаш) аъзо бўлишга қарор қилди, деб маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу.
Унинг сўзларига кўра, Кенгаш мунтазам равишда кенгайиб бормоқда ва ташкилотнинг навбатдаги саммити 16 октябрда бўлиб ўтади.
Човушўғлунинг айтишича, расмий аъзоликка кириш жараёни тез орада якунланади.
«Шунингдек, Ашхобод кузатувчи давлат сифатида Кенгашга киришга тайёрлигини билдирди», - деди у.
Туркия ташқи ишлар вазирининг эслатишича, ўтган йили Иссиқкўлда бўлиб ўтган саммитда Венгрия Кенгашда кузатувчи давлат мақомини олган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир.
Ташкилотга 2009 йил октябрда асос солинган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024