Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар жадвали: тухум арзонлаган, бодринг қимматлашган
Kun.uz'нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги бугун, 1 ноябрь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.
Фото : Kun.uz
Одатга кўра, 12 турдаги озиқ-овқат ва шунча мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланди. Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорларда тухум нархи бироз пастлагани, ўсимлик ва пахта ёғлари, шунингдек, шакар нархи ҳамон қимматлигича қолаётгани, бодринг нархи кескин кўтарилгани ойдинлашмоқда.
Мол гўшти энг қиммат нарх — 75 минг сўм Тошкент шаҳрининг «Эски жува» бозорида белгиланган. Лекин шу бозорда мол гўштини килограммини 58 мингга ҳам харид қилиш мумкин. Жойларда қўй гўшти қимматлаб, унинг 1 килоси 70 мингдан 75 минг сўмгача сотилаётгани қайд этилди. Товуқ гўшти ҳамон Урганчда энг арзон — килоси 14,5 минг сўм.
Мева-сабзавотлар нархлари бозорларда бир-биридан кўп ҳам фарқ қилмайди. Помидор ва бодринг айрим ҳудудлар марказларида кескин қимматлаган.


Қайд этиш лозим, марказий деҳқон бозорларида маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг нархларни тартибга солишга уриниши давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:36 / 11.12.2025
Автомобил ювиш хизматлари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга ўсди
15:05 / 19.10.2025
Гўшт — ўзбекнинг ҳаёт тарзини белгилайдиган маҳсулот
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
19:10 / 12.09.2025