Ўзбекистон | 14:35 / 25.01.2020
36369
2 дақиқада ўқилади

Ухандаги ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинади – Абдулазиз Комилов

Янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ватанга қайтарилади.

Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бу борада аниқ саналарга тўхталмади.

«Ҳозир улар билан бирга ишлаяпмиз. Қайтамиз, дейишса, қолинглар дея олмаймиз-ку, тўғрими? Албатта, уларни олиб келамиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга, улар келишлари билан текширувдан ўтказилади», – деди ТИВ раҳбари 25 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Таъкидлаш ўринлики, 23 январдан бошлаб Ухань шаҳри карантинда бўлиб, шаҳарга кириш ва ундан чиқиш тақиқланган – барча авиарейслар, темир йўл қатновлари тўхтатилган, жамоат транспорти ишламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия қурбонлари сони 41 нафарга етган. Коронавирус 1200дан ортиқ беморда қайд этилган бўлиб, улардан 200дан ортиғи оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзуга оид