Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштириляпти
Тадбиркорлик субъектларининг фаолият турларидан келиб чиқиб, электр энергияси учун белгиланган молиявий ва маъмурий жарима миқдорлари қайта кўриб чиқилади. Хусусан, жаримадан қарздорлик ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш режа қилиняпти.
Тадбиркорларни электрдан қарзи учун огоҳлантиришсиз тармоқдан узиш тўхтатилиши режалаштириляпти. Бу ҳақда “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида келтириб ўтилган.
Ҳужжатда кўрсатилган “йўл харитаси”га мувофиқ, электр энергиясини беҳуда сарфлаш, жумладан, ундан биноларни ёритиш учун фойдаланиш тушунчаси ва тадбиркорлик субъектлари фаолият турларининг хусусиятини инобатга олиб, белгиланган молиявий ва маъмурий жарима миқдорлари қайта кўриб чиқилади. Хусусан, жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
“Ўзэнергоинспекция”, Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатаси бу борада қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 2025 йил мартигача кўриб чиқиш учун тақдим этиши керак бўлади.
Шунингдек, масъул вазирлик ва корхоналарга табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартириш киритиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Бунда:
истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда истеъмолчи табиий газ учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида автоматик тарзда (овозли қўнғироқ ёки СМС хабар ёрдамида) хабардор қилинади;
бир иш куни давомида тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ таъминоти тўхтатилади.
Республика бўйича корпоратив истеъмолчилар тўловларини ягона шахсий варақда юритиш бўйича тизим жорий қилиш юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ички буйруқ қабул қилиш ва ҳудудий филиалларда амалиётга жорий қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ юридик шахсларга ҳам электрга тўловларни мобил иловалар орқали амалга ошириш имкони яратилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
22:59 / 20.12.2025
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025