Ўзбекистон | 11:23 / 02.11.2018
5789
3 дақиқада ўқилади

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолияти такомиллаштирилади

Фото: Simurg Travel

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш, томоша ва концерт дастурларини яратиш;

халқимиз, айниқса ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;

аҳолини турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;

театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиздаги ва чет эллардаги муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чораларни кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;

кўргазмалар, фестиваль, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар
ва ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Миллий ва жаҳон театр, опера ва балетҳамдаконцерт-томоша санъатининг бой анъаналарини юксалтириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарларини саҳналаштириш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни шакллантириш, жаҳон театр, мусиқа ва томоша санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқларидан унумли фойдаланиш ва тарғиб қилиш давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг мақсади ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид