Спорт | 18:50 / 23.07.2017
8885
1 дақиқада ўқилади

Вадим Афонин жароҳат олди

Россия премьер-лигасининг 2-тури доирасида «Амкар»га қарши ўйинда «Анжи»нинг 3 нафар футболчиси жароҳат олди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Афонин ҳам бор. Бу ҳақда махачқалъаликлар расмий сайтида хабар берилган.

«Вадим Афонин тўпиғидан жароҳатланган. Унинг сафга қайтиши учун 7-10 кун керак бўлади», — дейилган хабарда.

Ушбу жароҳат туфайли Афонин 30 июль куни РФПЛнинг 3-тури доирасида «Локомотив»га қарши кечадиган ўйинда иштирок эта олмайди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид