Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 ойда 11 қурбон: Навоийда яна даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
“Навоий—Учқудуқ” йўлида Nexia ва юк машинаси тўқнашувида 2 киши вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Навоий вилоятида яна инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ бугун эрталаб соат тахминан 7:20 ларда А379 автомобил йўлининг Конимех тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. 2000 йилда туғилган Ж.Н. Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги юк машинасига урилган.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси Ж.Н. ва ундаги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Nexia’да кетаётган яна бир йўловчи — 21 ёшли О.Р. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аввалроқ ҳам Навоийда Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши, орадан 15 кун ўтиб эса Kia ва Chery машиналари тўқнашувида 5 киши вафот этганди.
Ушбу ҳолатлардан сўнг маҳаллий кенгаш қарори билан “Навоий—Учқудуқ” халқаро автомобил йўлининг айрим қисмларида (78-90, 104-107, 120-124, 135-144, 160-168, 180-200 кмлари оралиғида) ҳаракат тезлиги 80 км/соатга туширилганди.
Мавзуга оид
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
10:57 / 27.04.2026