Навоийда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 22 феврал куни Конимех тумани ҳудудида, “Навоий–Зарафшон–Учқудуқ” автомобил йўлида содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга уринган. Аммо бунга улгурмасдан қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
Nexia машинаси тезлиги ҳам белгиланган чекловдан юқори бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 2 киши эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда автобус ЙТҲга учраб, 2 киши ҳалок бўлганди.











