Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
Контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга жазони ўтаб, ишга жойлашгандан кейин қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.
Фото: Kun.uz
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумаларга олийгоҳларга кириш ва масофавий ўқиш имконияти яратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кўксарой қароргоҳида ташкил этилган байрам тадбирида маълум қилди.
Таъкидланишича, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган аёлларнинг кўпчилиги ўрта маълумотли, касби ёки ҳунари йўқ. Айримлари олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган.
Шу боис бундай хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича “Янги ҳаёт” дастури бошланади. Улар 3-6 ой касб дастурларида ўқитилиб, сертификат олади.
ОТМга кирмоқчи бўлганлар жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида имтиҳон топширади. Контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга жазони ўтаб, ишга жойлашгандан кейин қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.
Мавзуга оид
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
16:03 / 09.03.2026