Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Ўзбекистонга гўшт етказишни бошлади
Покистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни бошлади, деб хабар қилмоқда “Нигоҳ” канали.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, 18 тонналик гўштнинг биринчи партияси шу ҳафта Тошкентга етиб келади. Март ойида яна 50 та контейнерда гўшт (жами 900 тонна) жўнатилиши кутилмоқда.
Покистоннинг Shaheen компанияси раҳбари Малик Шер Хоннинг таъкидлашича, Покистон имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномалар тузилганидан кейин Ўзбекистон бозорига диққат билан қарай бошлаган.
4 март куни икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темирйўлини янада ривожлантиришга келишиб олганди.
“Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бир неча йиллардан буён транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақавий алоқаларни ривожлантириш чораларини кўрмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темирйўли қурилиши Покистонни Марказий Осиё билан боғлайдиган, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлак яратади. Бу темирйўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади”, дейилади маълумотда.
2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистондан биринчи транзит юк Покистонга етиб борган эди. Покистон томони буни “ҳамкорликнинг янги даврининг бошланиши” деб баҳолади. Кўп ўтмай Покистон Ўзбекистондан юк ташувчилар учун божхона тартиб-таомилларини соддалаштирди — юк машиналари кириш тўлови бўйича депозит тўламасдан мамлакатга кириши мумкин.
Мавзуга оид
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
16:43 / 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
01:00 / 21.12.2025
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10:55 / 13.12.2025