Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Тергов маълумотларига кўра, Хон 2021 йил май ойида Саудия Арабистони ҳукуматидан заргарлик буюмларини совға сифатида олган, уларни давлат хазинасига топшириш ўрнига асл қийматидан 14 баравар арзон нарх эвазига ўзида олиб қолган.
Покистон суди қамоқда жазо ўтаётган собиқ бош вазир Имрон Хонга яна 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар берди Dawn нашри.
Унинг турмуш ўртоғи Бушра Бибига нисбатан ҳам худди шундай ҳукм чиқарилди.
Тергов маълумотларига кўра, Хон 2021 йил май ойида Саудия Арабистони ҳукуматидан заргарлик буюмларини совға сифатида олган, уларни давлат хазинасига топшириш ўрнига асл қийматидан 14 баравар арзон нарх эвазига ўзида олиб қолган.
Хон ва унинг турмуш ўртоғига жарима ҳам тайинланган бўлиб, агар улар жаримани тўлай олишмаса, қамоқда янада узоқроқ муддат қолишади.
Покистон ахборот вазири Аттаулла Тарарнинг маълум қилишича, улар аввал тайинланган жазо муддати тугаши билан янги муддатни ўташни бошлашади. Суд коррупция иши бўйича 2025 йил январда Хонни 14 йилга, унинг рафиқасини 7 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026