Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АИ-80 маркали бензин нархи қимматлашди
«Ўзбекнефтгаз»га тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин 6800 сўмдан сотила бошлади. Бу биржада нархларнинг ошганлиги билан изоҳланмоқда.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин нархи кўтарилиб, 6800 сўмдан сотила бошлади, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Нарх ошганлиги ҳадидаги маълумотларни «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

«Одамларга тушунтира олмаяпмиз, нархларни бозор белгилайди. «Ўзбекнефтгаз» нархларни оширмайди ҳам, туширмайди ҳам. Биржада нарх ошса, бу ўз-ўзидан бизнинг АЁҚШлардаги бензин баҳосига ҳам таъсир ўтказади», дея таъкидлади компания матбуот хизмати раҳбари Сиёвуш Тўрахўжаев.
Ўтган йилда ҳам бензин нархи кескин кўтарилиб кетганди. Ижтимоий тармоқларда юзага келган танқидий муҳокамалардан сўнг эса «Ишчи гуруҳ» тузилиб, нарх 6500 сўмга туширилганди.
Мавзуга оид
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025
Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш чораларини тасдиқлади
16:18 / 15.10.2025
Феодосиядаги нефт базаси учинчи кундирки ёнмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
18:21 / 12.10.2025