Ўзбекистон | 09:47 / 30.03.2022
25361
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Фото: Туркия Миллий мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенгайтирилган ҳарбий ҳадли битим имзоланди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги баёнотида айтилади.

Ҳужжат икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари – Баҳодир Қурбонов ва унинг ҳамкасби Ҳулуси Акар томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сўзларидан иқтибос келтирди.

Туркия раҳбарининг айтишича, икки мамлакат ўртасида мудофаа тизимини янада ривожлантириш келишиб олинган.

«Яна бир салоҳиятли соҳа — мудофаа саноати. Бугун имзоланган битимларда ҳам мудофаа тизимини янада ривожлантиришга келишиб олинди», деган Туркия президенти.

Бундан олдин Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини кенгайтирувчи 9 та ҳужжат имзоланганди.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан:

  • имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
  • давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
  • меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
  • суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
  • қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
  • Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида ҳамкорлик битими.

Мавзуга оид