Ўзбекистон | 10:22 / 16.07.2024
8803
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юбормоқда
Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари саф тортган.
Ўзбекистон президенти номидан Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, айни дақиқаларда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари саф тортган.
Андижон вилояти ҳокими ва қатор мутасаддилар иштирокида инсонпарварлик карвони Қирғизистон томон жўнаб кетиш арафасида.
Маълумот учун, 2024 йил 14 июл куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида кучли сел кузатилди.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024