Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан ўнлаб ўзбекистонликлар эвакуация қилинди
Ақтўбе областида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилган.
Фото: Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти
11 январ куни Қозоғистоннинг бир неча кундан буён совуқ ҳарорат (-30 даражагача) кузатилаётган Ақтўбе области ҳудудида, «Самара—Чимкент» автомобил йўлида Ўзбекистоннинг жами 69 нафар фуқароси бўлган икки автобус ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво оқибатида йўл тўсилиб қолгани сабабли барча йўловчилар Ирғиз райони ҳудудидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилган.
Бу автобусда Қозоғистоннинг 3 нафар ва Ўзбекистоннинг 38 нафар фуқароси бўлган.
Шу куни Айтекебий районида, худди шу трассанинг 968-километрида яна бир йўловчи автобусига ёрдам зарурлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Автобусда Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси бўлган. Улар Қорабутак қишлоғидаги масжидга жойлаштирилган.
Бундан олдинроқ Россиянинг Нижний Новгород областида 40 даража совуқда қолган «Москва-Ўзбекистон» йўналишидаги микроавтобуснинг 19 нафар йўловчиси полиция томонидан қутқарилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026